27−30 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.
18−21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган сув тошқини биринчи бўлиб қабристонга урилган ва 70 дан ортиқ қабрларни оқизиб кетган. «Газета.uz» мухбири Эгизбулоқ маҳалласидаги сел оқибатлари акс этган яна бир фоторепортажни тайёрлади. Унда сув келиши оқибатида оқизиб кетилган қабрлар, аҳолининг бузилган уйлари тасвирланган.
20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.
26−27 март кунлари тўққизта вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг